Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Россия тайёр». Кремль АҚШ ва КХДР бўйича баёнот берди
Фото: AFP
Россия Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотда воситачи бўлишга тайёр, бунда ҳар икки томоннинг розилиги талаб этилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Гап Россиянинг керак бўлган тақдирда ва ҳар икки томон хоҳишида воситачи бўлишга тайёрлиги ҳақида кетмоқда», - дея айтиб ўтди Песков Россия АҚШ ва КХДР ўртасидаги мулоқотда воситачига айланишга тайёрми, деган саволга жавоб қайтариб.
Унинг таъкидлашича, Россия учун бундай тайёрлик мушкул вазифа эмас, сабаби бу «кескинликдан холи вазиятни яратиш учун йўлни очишдир».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДРнинг БМТдаги доимий ваколатхонасида Қўшма Штатлар билан алоқаларга жавобгар бўлган шимолий кореялик дипломат Пак Сон Иль АҚШ, Пхеньянни WannaCry компьютер вирусини тарқатишда айблаб, Шимолий Кореяга қарши душманлик кайфиятидаги муҳитни янада кескинлаштиришга уринаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
22:10 / 14.05.2026
Хитой АҚШга Эрон билан можарони ҳал этишда ёрдам таклиф қилди
19:10 / 14.05.2026