Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик йигит Нигер аҳолиси учун қудуқлар қурмоқда
Ўзбек миллати ҳар доим савоб талабида бўлган ва доим ўзгаларга яхшилик қўлини чўзиб келган. Ўзбекистоннинг Хива шаҳридан бўлган, айни дамда АҚШда истиқомат қилаётган Суҳроб Каримов ҳам ана шундай савобли ишга қўл урди.
Гап шундаки, Суҳроб Каримов ўзининг янги лойиҳаси асносида жаҳоннинг қурғоқчилик ҳукмрон ерларида сув чиқариб, маҳаллий аҳолининг қувончига сабаб бўлмоқда ва бу билан Ўзбекистон номини ҳам хорижий халқ вакилларига танитмоқда. Суҳроб Каримовнинг Нигерда замонавий қудуқ қуриб, маҳаллий аҳолини табиий сув билан таъминланишига ҳисса қўшгани ҳам гапимизнинг ёрқин исботидир.
«Янги лойиҳамиз Нигерда замонавий қудуқлар қуришдан иборат бўлиб, дастлабки иккита қудуқ фойдаланишга тайёр ва уларга ота-онамнинг номини бердим», деб ёзади Суҳроб Каримов “Фейсбук”даги ўз саҳифасида.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
22:02 / 02.05.2026