Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда катталар ва болалар футболининг энг яхшилари тақдирланди
Андижон вилоят футбол федерацияси миллионлар ўйини бўлган спорт турига меҳнати сингган мураббий, футболчи ва болалар футболи вакилларини бир дастурхон атрофига жамлаб, турли мусобақаларда муваффақиятга эришган соҳа вакиллари учун тақдирлаш маросими ташкил этди.
Вилоятнинг асосий жамоаси катта ютуқларга эришмаётган бўлсада, ҳудудда вояга етган бир қатор футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар меҳнати эътирофга лойиқ.
Тадбир давомида турли номинацияларда ғолиб бўлган футболчилар, мураббийлар ва ҳакамларга махсус совғалар топширилди.
“Вилоятда йилнинг яхши ўйинчиси” танловига учта номзод - “Насаф” клубида тўп сураётган Баҳром Абдураҳимов, “Андижон” клубидан Иброҳим Отахонов ҳамда Россиянинг “Тосно” жамоаси футболчиси Вагиз Галиулин қўйилган эди. Мутахассислар фикрига кўра, Вагиз Галиулин ўз ҳамкасбларини ортда қолдириб, ғолиб бўлди.
Ҳакамлар номинациясида соврин олий ва биринчи лига ўйинларида ҳакамлик қилиб келаётган Темур Тўхтасинов тенгсиз деб топилди. Бундан ташқари, энг яхши мураббий ва энг яхши мухлис мукофотлари ҳам ўз эгаларига топширилди. Мукофотларни вилоят футбол федерациясининг биринчи вице-президенти Бекзодбек Каримов ва спорт соҳаси мутасаддилари топширдилар.
Шўрбулоқ футболга ихтисослашган футбол-интернатида эса жорий йил халқаро ва Республика миқиёсида ўтказилган кўплаб мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёш футболчилар тақдирландилар. Таълим даргоҳига байрам муносабати билан қўғирчоқ театри ташриф буюриб ўзбек халқ эртаклари асосида саҳналаштирилган спектаклни намойиш қилиб берди.
Ўйлаймизки, мана шундай тадбирлар вилоятда футболни ривожлантиришда катта ўрин тутади.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
12:40 / 28.01.2026
Varsovia университети Андижондаги филиалига 2 млн доллар инвестиция киритади
08:20 / 27.01.2026
Андижонда ФВБ инспектори 1800 доллар билан ушланди
09:02 / 26.01.2026
Андижонда йирик миқдорда гиёҳвандлик воситаси сақлаган шахс ушланди
18:11 / 16.01.2026