«Инқилоб онаси» - КХДРда Ким Чен Иннинг бувиси юз йиллиги кенг нишонланди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз бувиси Ким Чен Сукнинг юз йиллиги муносабати билан катта тантанали тадбирларни уюштирди. Минглаб одамлар унинг хотирасини ёдга олиш учун майдонда йиғилишган. Тантанали тадбирлар якунида “инқилоб онаси”нинг ҳайкали пойига жуда дабдабали гулчамбарлар қўйилди.
Ким Чен Сук КХДР асосчиси Ким Ир Сеннинг биринчи рафиқаси ва мамлакатнинг бўлажак раҳбари Ким Чен Ирнинг онаси бўлган
У Шимолий Корея мустақиллигининг қатъий тарафдори, коммунистик арбоб бўлган. 1936 йилдан у Халқ армияси сафида хизмат олиб борган
1940 йилда қиз Ким Ир Сенга турмушга чиққан. 1949 йилнинг 22 сентябрида туғруқ пайтида вафот этган, ўшанда у 31 ёшда эди
Мамлакатда КХДР етакчисининг бувиси “японларга қарши уруш қаҳрамони, йўлбошчига содиқликнинг буюк намунаси ва буюк “инқилоб онаси” ҳисобланади
Ким Чен Сук образи аксарият ҳолатларда сиёсий тарғибот мақсадида фойдаланилади
24 декабрь куни “инқилоб онаси”нинг таваллуд топганига юз йил тўлди. КХДР етакчиси шу муносабат билан катта тантанали тадбирларни ташкил этди
Минглаб одамлар унга қўйилган ҳайкал ёнида йиғилишди. Улар йўлбошчи бувисини рақслар ва қўшиқлар билан кўкларга кўтаришди
Тантанали тадбирлар якунида юқори лавозимни эгаллаб турган эркаклар ҳайкал пойига гулчамбарлар қўйишди
Мавзуга оид
08:40
Путин Думага КХДР билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритди
22:41 / 13.10.2024
Ким Чен Иннинг синглиси Жанубий Кореяни «даҳшатли ҳалокат»дан огоҳлантирди
21:18 / 11.10.2024
Жанубий Корея етти йил ичида илк бор Taurus ракеталаридан фойдаланган ҳолда машғулот ўтказди
18:21 / 11.10.2024