Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги битимни қайта кўриб чиқмоқчи
Сеул ва Вашингтон 2012 йилги эркин савдо тўғрисидаги битимни қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар бошлаш ниятида. Бу ҳақда «Рёнхап» Жанубий Корея Саноат ва савдо вазирлигига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, музокараларнинг биринчи раунди Вашингтонда 5 январь куни бўлиб ўтади.
«Биз режалаштирилаётган музокараларга ўзимиз учун муҳим бўлган масалалар киритилишига эришмоқчимиз, бу ўзаро алоқалар ва манфаатлар мувозанатига эришиш учун керак», - дея таъкидлаб ўтишган Жанубий Корея дипломатик идорасидан.
Пентагон октябрь ойида АҚШ ва Жанубий Корея ҳукумати КХДР томонидан келаётган ядро таҳдидининг олдини олиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириши ҳақида маълум қилганди. Бироқ, шу билан бирга, можарога тинч йўл билан ечим топиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кўришда давом этишади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026