20:10 / 30.12.2017
11923

Олмалиқ шаҳрида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” стадионида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги томонидан аҳоли ва ёшлар учун “Армия ва ёшлар” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.

Фестивалда мамлакатимиз аҳолиси, айниқса ёшлар учун замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника кўргазмаси, ҳарбий таъминот масалалари, шунингдек  ҳарбий оркестр, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Марказий ашула ва рақс ансамбли ва эстрадамиз юлдузларининг концерт дастури, ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан саф ҳамда қўл жанги элементлари чиқишлари, шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг техник воситалари намойиш этилди. Шунингдек, Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинларига қарашли тўққизта вертолётнинг намойишкорона учиб ўтиши кўрсатилиб, яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил топганининг 26 йиллигини муносиб кутиб олишга тайёр эканини исботлашди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фестивалда замонавий алоқа воситалари ва уларда ишлаш, дала шароитида овқат тайёрлаш, тиббий хизмат, кийим-кечак хизмати, ҳарбий хизматчиларнинг экипировкаси, дала ошхонасида иштирокчиларга иссиқ иссиқ чой тарқатилиши, ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган қурол билан кўргазмали саф машқлари ва қўл жанги бўйича намойиш, шу билан бирга, ҳарбий савдо ташкилоти томонидан  ярмарка савдоларини ташкил этилиши каби тадбирлар ўрин олган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кўпдан-кўп қизиқарли, ранг-баранг ва ёрқин таассуротларга бой бўлган намойиш халқимиз аҳолиси, айниқса ёшлар учун катта аҳамиятга эга бўлди. 

Фестивалда 50 дан зиёд замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳа намуналари, 300 нафарга яқин ҳарбий хизматчилар ҳамда 6 мингга яқин аҳоли иштирок этди.

Top