Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Профилактика инспектор”лари коллеж ўқувчисини тунаб кетишди
Бухоро вилояти, Ромитан туман ИИБга, Ромитан тумани, “Қизилрабод” МФЙ, Қизилқум қишлоғида яшовчи, 2000 йилда туғилган, Бухоро Автомобиль ва йўллар коллежи 2-босқич талабаси Нурмаханов Эмирбет Ёқуб ўғли ариза билан мурожаат қилиб, ушбу коллеж ётоқхонаси биноси олдида номаълум шахс ўзини участка нозири деб таништириб унга тегишли бўлган “Самсунг Ж5” русумли телефон аппарати, 250.000 сўм нақд пуллари ва фуқаро Муратов Сулаймоннинг номига расмийлаштирилган пластик карточкасини олиб кетганлигини билдирган.
Олиб борилган текширув ишлари давомида, ушбу жиноят Бухоро тумани, Шергирон МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасида содир этилганлиги ва ушбу талончилик жиноятини, Бухоро тумани, “Хонобод” МФЙ, Кўхнамачит қишлоғида яшовчи, 1998 йилда туғилган Ботиров Содиқбек Саъдиллоевич ва шу манзилда яшовчи, 1997 йилда туғилган Рустамов Баҳром Тоҳир ўғиллари содир қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.Ботиров ва Б.Рустамовларга нисбатан Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026