Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Санкт-Петербургдаги теракт ижрочиси қўлга олингани маълум қилинди
Фото: РИА Новости
Россия Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербургдаги “Перекрёсток” супермаркетида портлашни содир этган ва уни ташкиллаштирган кимсани қўлга олди. Бу ҳақда ФХХнинг жамоат алоқалари марказига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. Теракт ижрочиси қўлга олингани тергов қўмитасида ҳам тасдиқланган.
Гумонланувчининг қўлга олиниши тафсилотлари келтирилмаган. Фақатгина у 30 декабрда ушлангани маълум қилинган. Гап дўкондаги кузатув камералари қайд қилган эркак ҳақида кетмоқда: у дўконнинг сақлаш камерасида ичида қўлбола бомба бўлган рюкзакни қолдириб, ўзи дўкондан чиқиб кетган. Портлаш оқибатида 18 киши яраланган.

Гумонланувчи кейинги тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун тергов қўмитасига топширилган.
Жароҳатловчи унсурларга эга портловчи қурилма 27 декабрда “Гигант холл” кўнгилочар мажмуасининг 1-қаватида, “Перекрёсток” дўконининг сақлаш камерасида портлаган. Бомбанинг кучи 200 грамм тротил эквивалентини ташкил қилган.
Мавзуга оид
19:18 / 06.02.2026
Самарқандда хориждаги фестивалга ўз фарзандларини юборган мансабдорлардан 28 млн сўм ундирилди
20:30 / 04.02.2026
Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилади
08:53 / 04.02.2026
Санкт-Петербургдаги байрамга иқтидорли ўқувчилар қолиб, амалдорларнинг фарзандлари борди
21:28 / 22.12.2025