Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлигада иштирок этиш бадали 500 миллион сўм қилиб белгиланди
2018 йилги мавсум регламентида Суперлига ва Про-лига клубларидан олинадиган маблағлар аниқ кўрсатиб ўтилган.
Жумладан, 2018 йилнинг 1 февралига қадар Суперлига клублари ПФЛга 500 000 000 (беш юз миллион сўм), Про-лига жамоалари эса 40 000 000 (қирқ миллион сўм) бадал пули тўлашлари керак.
Ушбу маблағлар биринчи навбатда мусобақаларни ўтказиш, спорт инвентарлари ва зарурий техник воситаларни харид қилиш, клубларнинг турли ёшдаги жамоалари ўртасида Республика биринчиликларини ўтказиш, илмий-методик қўлланмалар нашр этиш, чемпионат учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар, назоратчилар, комиссарлар маошларини тўлашга сарфланади, деб хабар беради ПФЛ сайти.
Бадал пуллари миқдорини белгилашда янги мавсумда жамоалар сони қисқаргани, учрашувлар сони эса кўпайгани ҳам инобатга олинган.
Мавзуга оид
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
22:14 / 29.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» очко йўқотди, «Нефтчи» яна пешқадам бўлиб олди
17:43 / 25.04.2026