Трамп Amazon'дан кўпроқ пул ундиришга чақирди
АҚШ президенти Дональд Трамп жума куни Америка давлат почта хизмати Amazon компаниясидан ҳаддан ташқари кам тўлов ундираётганини таъкидлади.
"Нима учун АҚШ почта хизмати ҳар йили миллиардлаб доллар камомад кўради ва шу билан бирга, Amazon ва бошқалардан жўнатмаларни етказиб бериш учун кам пул олади, бу Amazon'ни бойитади, почта хизматини эса қашшоқлаштиради, ахир?!, - деб ёзади Трамп ўзининг Twitter'даги саҳифасида. - Анча кўпроқ пул ундириш керак!"
Bloomberg агентлигининг ҳар куни янгиланадиган жаҳон миллиардерлари Топ-500 рўйхатига мувофиқ, Amazon компанияси раҳбари Жефф Безос - молиявий ҳолати 100 миллиард долларга баҳоланган АҚШ ва умуман дунёнинг энг бадавлат кишиси.
1994 йилда асос солинган Amazon - интернет орқали товар ва хизматларни сотувчи жаҳоннинг энг йирик компанияси. Унинг 2004 йилда 7 миллиард долларга тенг бўлган товар айланмаси 2016 йилга келиб, 136 миллиард долларга яқинни ташкил қилди. Таъкидлаш жоизки, Безос Трампни кўп танқид қилувчи The Washington Post газетасига эгалик қилади.
АҚШ почта хизмати - давлат муассасаси, бироқ у тўғридан-тўғри президентга бўйсунмайди.
Мавзуга оид
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
19:11 / 04.09.2024
Америкалик миллиардер Жефф Безос 80 млн долларга шахсий самолёт сотиб олди
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
21:10 / 03.08.2024