Жаҳон | 00:08 / 31.12.2017
5171
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған январнинг илк кунлари Францияга ташриф буюради

Фото: Hurriyet

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 5 январда Францияга амалий сафар билан жўнайди. Бу ҳақда Эрдўғаннинг ўзи Синоп шаҳридаги чиқиши вақтида маълум қилди.   

“Жума куни мен Францияга жўнайман. Биз турк-француз муносабатларини яна муҳокама қиламиз”, деб айтган Эрдўған.   

Туркия ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, Франция Туркиянинг муҳим савдо ва иқтисодий ҳамкори ҳамда энг яқин иттифоқдошларидан бири ҳисобланади. Франция ҳудудида 650 мингдан кўпроқ турк яшайди, улардан 300 минги Франция фуқаролигига эга. Икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 13,4 млрд долларга яқинни ташкил қилади. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид