20:00 / 31.12.2017
19289

Фото: Дуранг «Сити»га жуда қимматга тушди

Фото: Премьер лига

«Манчестер Сити» жамоаси етакчиси Кевин де Брюйне Англия чемпионатининг 21-турида «Кристал Пэлас»га қарши кечган ва 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланган учрашув вақтида жароҳат олди.

Бельгиялик футболчи ўйиннинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда майдонни замбилда тарк этди. Бунгача «Манчестер Сити» барча алмаштиришлардан фойдаланиб бўлганди ва шу туфайли қолган вақтда жамоа ўн киши бўлиб ҳаракат қилди.

Қолган вақтда «Манчестер Сити» дарвозасига пенальти қўйилди, аммо жамоа дарвозабони Эдерсон зарбани бартараф этиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Лекин бу ўйинда ғалаба қозона олмаган Хосеп Гвардиола шогирдлари 18 учрашув давом этган ғалабали сериясини тўхтатди.

Қайд этиш керакки, бу дуранг «шаҳарликлар» жамоаси учун қимматга тушди, ўйин бошида жамоанинг асосий ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳат олиб майдонни тарк этган, у майдонни тарк этиш вақтида йиғлаб юборганди. Кўп эҳтимол билан у узоқ вақтга сафдан чиқди.

Кевин де Брюйненинг жароҳати даражаси ҳам ҳозирча маълум эмас.

© Reuters
© Reuters
© Reuters
© Reuters
Top