Спорт | 19:10 / 31.12.2017
10130
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Сити» тўхтатилди

Англия Премьер-лигасининг 21-турида «Манчестер Сити» «Кристал Пэлас»га қарши ўйнади. Лондондаги «Селҳерст Парк» стадионида кечган учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0.

Ўйин якунида «бургутлар» жамоаси Хосеп Гвардиола жамоасига мавсумдаги илк мағлубиятни тақдим этиш учун қулай имкониятга эга бўлишганди. Ўйиннинг 90-дақиқасида учрашув ҳаками Жонатан Мосс «шаҳарликлар» дарвозаси томон пенальти белгилади, аммо Эдерсон Лука Миливоевичнинг 11 метрдан йўллаган зарбасини қайтарди.

Шу тариқа, бугун «Манчестер Сити»нинг Англия чемпионатида 18 тур давом этган ғалабали серияси якунланди. Лекин жамоанинг мағлубиятсиз серияси давом этди.

Эндиликда АПЛ турнир жадвалида «Манчестер Сити» 59 очко билан турнир жадвалида пешқадамликни давом этмоқда, иккинчи ўриндаги «Челси» 14 очкога ортда қолдирилган. «Кристал Пэлас» 19 очкоси билан — 17-ўринда.

Англия чемпионати
21-тур

Кристал Пэлас – Манчестер Сити 0:0 (0:0, 0:0)
Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, ван Анхолт, Ридевалд, Дэнн (Келли, 20), Таунсенд, Фосу-Менса, Миливоевич, Кабай (Панчон, 75; Ли Чун Юн, 90), Заа, Бентеке.
Манчестер Сити – Эдерсон, Мангаля, Данило, Уокер, Отаменди, Гюндўған (Стерлинг, 57), Фернандиньо, Бернарду Силва (Туре, 81), де Брюйне, Сане, Габриэл Жезус (Агуэро, 23).
Огоҳлантиришлар: Дэнн (16), Сане (45), ван Анхолт (48), Кабай (67), Агуэро (79), Туре (90), Фернандиньо (90), Келли (90), Панчон (90).

Мавзуга оид