Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги намойишлар вақтида қурбон бўлганлар сони ортмоқда
Эронда ҳукуматга қарши намойишлар вақтида юзага келган тартибсизликлар вақтида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда.
Маҳаллий телевидение хабарида айтилишича, шу кунгача полиция билан тўқнашувлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.
28 декабрда Эрон шаҳарларидан бирида тухум нархининг кескин ошишига қарши бошланган норозиликлар 29 декабрда бутун мамлакатга ёйилиб, сиёсий тус олди ва 4 кундирки оммавий намойишлар давом этмоқда.
Жумладан, Ришт, Шероз, Исфаҳон, Кирмоншоҳ ва Ҳамадон шаҳарларида кўплаб одамлар кўчаларга чиққан.
Дастлабки кунларда Дўруд шаҳридаги намойишлар вақтида икки киши ҳалок бўлганди. Ҳукумат эса бу кишиларнинг ўлимида ҳуқуқ-тартибот органлари эмас, «хорижлик жосуслар» айбдорлигини маълум қилди.
Охирги хабарларга кўра, Эрон жануби-ғарбидаги Исе шаҳрида икки намойишчи ҳалок бўлган.
«Исе шаҳри халқи ҳам иқтисодий муаммолар туфайли намойишга чиққан ва афсуски, бу намойишлар икки кишининг ўлимига ҳамда бир неча кишининг жароҳатланишига олиб келган», дея маълум қилди вилоятнинг парламентдаги вакили Ҳидоятуллоҳ Ҳадемий.
«Мен кеча ким ўқ узгани - намойишчиларми ёки ҳуқуқ-тартибот органларими, аниқ билмайман», дея қўшимча қилган у.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
21:07 / 02.06.2026