Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари хизматлари нархи ошиши мумкин
Ўзбекистон ҳукумати 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб мобил алоқа (уяли алоқа компаниялари) хизматини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан абонентлик рақамини ишлатиш учун тўлов миқдорни оширди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрда имзоланган ПҚ-3454 сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Эндиликда мобил алоқа операторлари томонидан тақдим этилган рақамларга нисбатан абонент тўлови — ойига 4000 сўм этиб белгиланди. Бундай тўлов миқдори 2017 йилда 2000 сўм ва 2016 йилда 1500 сўмни ташкил қилган.
Тўлов ҳар бир абонентлик рақами учун олинади. Уларнинг сони эса ойнинг сўнгги кунидаги ҳолат бўйича аниқланади.
Бунинг ортидан мобил алоқа операторлари хизматлари нархи ошиши кутилади.
Мавзуга оид
22:36 / 21.05.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара ҳудудларида мобил алоқани яхшилайди
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
09:35 / 01.04.2026