Ўзбекистон | 20:50 / 04.01.2018
43470
1 дақиқада ўқилади

Тошкент яқинида болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводи ёниб кетди

Фото: Repost.uz

Бугун, 4 январь куни Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Байтқўрғон посёлкасида жойлашган болалар тагликлари (памперслар) ишлаб чиқариш заводида йирик ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса суратлари ва видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган.

Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси маълумот беришича, олов 700 кв. м. майдонни қамраган. 

Чақирув соат 06:27да қабул қилинган. Тез орада ўт ўчириш машиналари воқеа жойига етиб келишган. Ёнғин соат 7:33да ўчирилган, соат 09:00да бутунлай бартараф этилган. Оловни ўчириш ишларида 14та ўт ўчириш бригадаси иштирок этган.

«Kun.uz»нинг масъул вазирликдаги манбаси тасдиқлашича, ёнғин вақтида ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида завод деярли вайрон бўлган. Ҳозирча ёнғиннинг келиб чиқиши маълум эмас.

Айни вақтда махсус гуруҳ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.

Мавзуга оид