Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон дербисини охирги дақиқаларда урилган гол ҳал қилди
Фото: Премьер лига
Англия чемпионатининг 22-турида Лондон дербиси ўтказилди — «Арсенал» «Эмирейтс — Эшбертон Гроув»да «Челси»ни қабул қилди. Антонио Конте жамоаси биринчи бўлиб гол ургач, иккита жавоб қайтариб олдинга чиққанди, аммо натижани сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.
Ўйиннинг 63-дақиқасида Жек Уилшир аниқ зарбаси билан ҳисобни очди. 4 дақиқа ўтиб эса Эден Азар пенальтидан тенглик ўрнатди. Ўйиннинг 84-дақиқасида Маркос Алонсо «Челси»ни олдинга бошлади, ўйинга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётганида Эктор Беллерин ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди — 2:2.
Дуранг натижа туфайли «Челси» АПЛ турнир жадвалида «Манчестер Юнайтед»ни қувиб ўта олмади. «Арсенал» 6-ўринда қолмоқда.
Англия чемпионати
22-тур
Арсенал – Челси 2:2 (0:0, 2:2)
Голлар: 1:0 – 63 Уилшер, 1:1 – 67, пенальти Азар, 1:2 – 84 Алонсо, 2:2 – 90 Беллерин.
Арсенал – Чех, Чемберс (Уолкотт, 88), Мустафи, Ҳолдинг, Беллерин, Чака, Уилшер, Мэйтленд-Найлз, Ўзил, Санчес, Ляказетт (Уэлбек, 80).
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэйхилл, Мозес (Дзаппакоста, 56), Бакайоко, Канте, Фабрегас (Дринкуотер, 71), Алонсо, Азар (Виллиан, 82), Мората.
Огоҳлантиришлар: Уилшер (31), Фабрегас (43), Ҳолдинг (53), Ўзил (67), Куртуа (89).
Мавзуга оид
11:59 / 28.12.2025
АПЛда пойга қизимоқда. Кун ўйинлари
11:04 / 21.12.2025
Мбаппе Роналдунинг рекордини такрорлади, Ҳоланд янгилади. Кун ўйинлари
14:34 / 14.12.2025
Салоҳ қайтди ва рекорд ўрнатди, «Арсенал» ва «Барса»да қийин ғалаба
11:57 / 11.12.2025