Покистон АҚШга «совуққон жавоб» тайёрлаётганини маълум қилди
Исломобод АҚШнинг Покистонга террорчиликка қарши кураш учун молиявий ёрдамнинг янги траншини тақдим қилишдан бош тортгани билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда ва бунга жавобан “совуққон жавоб” тайёрламоқчи. Бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Ҳуррам Дастгир Хон маълум қилди.
Вашингтон Покистонни террорчилик муаммоси хусусида “иккиюзламачилик”да айблаб, унга ҳозирча 255 млн долларлик ёрдамни тақдим қилмоқчи эмас. Шу билан бирга, АҚШнинг Покистонга ҳарбий соҳадаги ёрдами келгусида қисқариши мумкинлиги айтилган.
“Биз вазиятни ҳар томонлама ўрганишимиз керак. Биз батафсил таҳлил ўтказмоқдамиз ва совуққонлик билан ўз жавобимизни тайёрламоқдамиз”, деб айтган Покистон вакили.
Хоннинг таъкидлашича, гап Покистоннинг миллий хавфсизлиги ҳақида кетганда, “ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмаслиги лозим”.
“Масала АҚШ Покистонга зиён етказилиши мумкин бўлган вазиятни вужудга келтириши-келтирмаслигидан иборат. Биз бунга тайёрмиз, бироқ аввалгидек АҚШ билан ҳамкорлик қилишни истаймиз”, деб айтган Хон.
АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маълумотларига кўра, 2018 йилда 25,8 млрд долларлик халқаро ёрдам ажратиш режалаштирилган. Бу қийматдан Покистонга тараққиёт ва гуманитар дастурлар учун 345 млн доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024