21:20 / 04.01.2018
33708

Россия Хмеймимдаги воқеани инкор этди. Мухбир ҳужумга учраган самолётлар суратларини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги «Коммерсантъ» нашрининг 31 декабрь куни Суриянинг Хмеймим шаҳридаги авиабазада русларнинг 7та самолёти йўқ қилингани ҳақида тарқатган хабарини инкор қилди.

Ҳарбий мухбир Роман Сапоньков Хмеймимдаги Су-24М бомбардимончи самолёти ҳужум оқибатида жиддий шикастлангани кўриниб турган суратларни намойиш этди.

Фото: «ВКонтакте»
Фото: «ВКонтакте»

У суратларни «ВКонтакте»даги саҳифасида эълон қилган. Бу суратларга Суриядаги жангари гуруҳлар фаолиятини ёритиб борувчи Directorate 4 Telegram-канали эътибор қаратган.

«Техника шикастланган. Битта Су-24, битта Су-35С, битта Ан-72, битта Ан-30 разведчиги, битта Ми-8», — дейилган хабарда. Сапоньковнинг аниқлик киритишича, иккита Су-24 ва битта Су-35С самолётини сафга қайтаришган.

Фото: «ВКонтакте»

Ёлғон фош бўлди: Россия Мудофаа вазирлиги АҚШни айблашда компьютер ўйинидаги скриншотлардан фойдаланган

Мавзу
Суриядаги уруш
Сурияда 2011 йилда бошланган фуқаролар уруши мамлакатни бир неча қисмларга бўлиб ташлаган. Сурия ҳукумати, ИШИД, курдлар ва бошқа турли жангари гуруҳлар ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.
Барчаси
Top