Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖАРда поезд издан чиқди, қурбонлар бор
Фото: @ER24EMS
Жанубий Африка Республикасида йўловчи поезд издан чиқиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди ва юзга яқин киши жароҳатланди. Бу ҳақда тезкор тиббий хизмат маълумотларига асосланиб, Би-би-си хабар тарқатмоқда.
Ҳодиса Ҳенненмен ва Крунстадт аҳоли пунктлари ўртасидаги ҳудудда рўй берган.
Enca нашри маълумотига кўра, авария бир поезд ва икки автомобил иштирокида рўй берган. Поезд Порт-Элизабетдан Йоханнесбургга йўл олганди.
Охирги маълумотларга кўра, юк машинаси ўз вақтида тўхтай олмаган ва темир йўлдан ўтаётган поездга бориб урилган, поезд издан чиқиб кетгач, ёна бошлаган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва тиббий ходимлар иш олиб бормоқда.
Мавзуга оид
10:43 / 13.02.2026
Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди
11:00 / 28.01.2026
Россия армияси йўловчи поездига дрон билан зарба берди: ҳалок бўлганлар бор
15:21 / 26.01.2026
Айрим шаҳарлараро поездлар қатнови вақтинча бекор қилинди
19:37 / 25.01.2026