Жамият | 20:05 / 05.01.2018
13597
2 дақиқада ўқилади

Хайрия акцияси маблағларига бемор болалар учун дори харид қилинди

Фото: Kun.uz

Бир манзил бор, унда ҳаётга умид билан боққан кўзлар юзлаб. Митти жуссасида катта дард билан курашиш битилган тақдирлар кўплаб. Уларнинг ҳар бирига малҳам бўлгимиз, дардига даво излагимиз келади. Болалигининг бахтли онларини қайтаришда ўз ҳиссамизни қўшишга ошиқамиз. Бу жой Тошкент Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти. Болажонларнинг шифо топишида эзгу мақсадга собит келганмиз.
 
KUN.UZ’да эълон қилинган  “Ҳали у бир йигит бўлсин, қадамидан чақмоқ чақнаган...”: саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож болажон” сарлавҳали мақола эсингизда бўлса керак. У оққон касаллигидан азият чеккан 14 ёшли Жаҳонгир исмли боланинг даволаниши учун хайрияга қаратилганди. Афсуски, ушбу акциядан йиғилган маблағлар Жаҳонгирга насиб этмади...

Тўпланган маблағга Тошкент Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтида даволанаётган болалар учун зарур дори-дармонлар харид қилинди ва муҳтож оила фарзандларига тарқатилди. 

Фото: Kun.uz

Бу дунёнинг асалдан тотли, сувдан-да пок неъмати фарзанд. Шукурки, яхшиям улар бор! Бағримиз бутун, уйимиз тўла. Уларнинг хархашасидан таскин топамиз. Ака-укаси, опа-сингиллари сафини тўлдириб  юрганидан қувонамиз. Шу қоракўзларнинг жигарлари бағрига саломат қайтишини истаймиз. Барча беморларга Аллоҳ шифои комил берсин!

Хайрия акциясига ўз ҳиссаларини қўшган юртдошларимизга миннатдорлик билдирамиз. Уларнинг ҳеч бири, яқинлари, “кўз қорачиғ”лари дард кўрмасин!

Youtube'да кўриш

Mover.uz'да кўриш

Мавзуга оид