Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги терактда 15 киши ҳалок бўлди
Афғонистон пойтахти Кобулда портлаш содир этилиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.
Портлаш 4 январь маҳаллий вақт билан соат 20:30да шаҳарнинг Баноий туманида, АҚШ элчихонаси яқинида содир этилган. Гувоҳларнинг айтишича, бомбани террорчи-худкуш ҳаракатга келтирган. Телеканалнинг маълум қилишича, теракт оқибатида асосан полициячилар ҳалок бўлган.
Маҳаллий амалдорларнинг маълумотларига кўра, полициячилар бу ҳудудда спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар сотилишига қарши операция ўтказишаётган бўлган. Худкуш у томонга полициячилар яқинлашаётганини сезгандан кейин бомбани портлатган.
Ҳозирча ҳеч қайси бир террорчилик гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган. Айни вақтда ҳудуд полициячилар томондан ўраб олинган.
Мавзуга оид
17:16 / 01.06.2026
Малтадаги пиротехника заводида кучли портлаш рўй берди
22:04 / 31.05.2026
Мянмада бинода юз берган портлаш оқибатида 46 киши ҳалок бўлди
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
11:57 / 17.05.2026