Жаҳон | 21:20 / 05.01.2018
9021
2 дақиқада ўқилади

Порошенко Украинанинг энергетик мустақиллигини эълон қилди 

Украина президенти Пётр Порошенко твиттерда мамлакат Россиянинг “Газпром” компаниясига бошқа боғлиқмаслигини маълум қилди. 

“Стокҳольм ҳакамлик суди қарори эвазига Украина “Газпром”нинг газ қармоғидан қутулди”, деб ёзган Порошенко.

Бундан ташқари, у 2018 йил Украинанинг энергетик мустақиллиги йили бўлишини айтиб ўтди.  

Порошенко Украинанинг “Нафтогаз” ва Россиянинг “Газпром” компаниялари ўртасидаги газ баҳси бўйича Стокҳольм ҳакамлик суди чиқарган қарорни шу тариқа қайд қилиб ўтди. 

Қарор 2017 йил 22 декабрда чиқарилган. Иккала компания ҳам суднинг қарорини ўз фойдасига талқин қилмоқда. “Нафтогаз” суд “ол ва тўла” тамойилини ва бу қоидадан воз кечганлик учун солинган 56 млрд долларлик жаримани бекор қилган, деб ҳисобламоқда.

“Газпром”нинг фикрича, якун натижада у ғолиб бўлган, чунки суд компаниянинг Украина томондан газга ҳақ тўланиши бўйича кўплаб талабларини қондирган.

Компаниялар ўртасидаги баҳс 2014 йилдан бери давом этиб келаётганди. Компаниялар ўртасидаги амалдаги газ шартномаси 2009 йилда имзоланган ва 10 йилга мўлжалланган.

 

Мавзуга оид