Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг шимолида автобуснинг дарага тушиб кетиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, 26 киши оғир жароҳатлар олди. Бу ҳақда Жамму ва Кашмир штати полициясида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Рамнагар шаҳридан 3 км узоқликда, тоғдан ўтувчи йўлнинг мураккаб қисмида юз берган. Автобус шаҳардаги ибодатхоналардан бирига зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган.
Терговнинг аниқлашича, ҳайдовчи ухлаб қолган ва автобус бошқарувини қўлдан чиқарган. Шундан кейин автобус 120 метр баландликдан ағанаб кетган. 4 нафар йўловчи воқеа жойида, 2 нафари шифохонага йўлда ва яна бир нафари шифохонада вафот этган.
Мавзуга оид
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026