Жаноб Парпиев, билмасангиз билиб қўйинг! - Президент
Шавкат Мирзиёев инвестициялар, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталди. Президент мазкур соҳаларни такомиллаштириш бўйича тегишли вазирликларга топшириқлар берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон 24 телеканали.
“2018-2019 йилларда амалга ошириладиган умумий қиймати 6.8 трлн сўмлик 369 та инвестиция лойиҳасининг ҳар бири бўйича алоҳида “йўл харита” ишлаб чиқиш шарт. Агар биз 7 трлн сўмлик банк кредитини ўзлаштирсак, биласизларми, бу қанча иш ўрни? 4 млрд долларлик катта-катта лойиҳаларимиз бор. У ҳам бу йилнинг лойиҳалари. 6,8 трлн сўм ва 4 млрд доллар. Бир йиллик, битта вилоятга. Агар шуни ўзлаштирсак, қанча иш жойи бўлади. Қанча одамлар рози бўлади. Қанча нарса қурамиз. Депутатлар уйғониши керак. Депутатлар уйғонмаса, жамиятимизда ўзгариш бўлмайди. Депутат ким у? Халқнинг вакили у. Ким қилади бу ишни? Юраги ёнган одам, ватанни севган инсон қилади.
Аввал ажратилган 50 млн долларга қўшимча равишда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан яна 50 млн доллар кредит бериш бўйича қарор қабул қилдим. Ўзбекистон шароитида битта вилоятга бунча маблағ берилмаган. Чет элдан келган, импортни йўқ қилиб, экспортни йўлга қўядиган сармоядорнинг пули учун давлатнинг маблағини кафолатга қўймоқдаман. Давлат ўзига хавф-хатарни оляпти, жайдари тилда айтганда. Энди буни оладиган, ҳалол-пок, коррупцияга аралашмаган, халқни боқаман, экспорт қиламан, деган тадбиркор борми Тошкент вилоятида, йўқми?
Жаннатмакон вилоят бу, жаннатмакон. Сув тепада турибди. Ҳеч ким сувни ўйламайди. Жиззахда пахта бир ярим марта сув ичади, пахта бўладими, унда. Сизларда беш марта сув ичсаям...Ер нима учун шўрланади? Нотўғри сув беришдан шўрланади. Академиямиз президенти ўтирибди бу ерда. Нима учун бу одамни олиб келдим, бу ерга. Нимага десангиз, Тошкент вилоятида умуман илм йўқ. Россия билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган композит материалдан ясалган, ҳам енгил ва сифатли лотокни Тошкент вилоятида юз фоиз жойласак, ҳозиргидан 5 баравар кўп ҳосил олсак бўлади.
Мана, Чорвоқ бўйича қарор чиқардик. Қанча-қанча имконият бор Чорвоқда. Ўзбекистоннинг 4 фаслда ҳам дам олиш мумкин бўлган, бирорта жойи йўқ. Агар ўша ерда шароит яратсак, мотел, меҳмонхоналар қурсак, 4 фасл дам олиш мумкин.
Лекин жаноб Парпиев айтсин, тушум қандай Бўстонлиқ туманида? Етарли эмас! Шунинг учун, Бўстонлиқ тумани ҳокими, туман солиқчисини ишдан олинг. Милиция ва прокурорини эртага менга айтасиз. Бўстонлиққа дунёқараши ўзгарган, ватанни севган одам керак. Ўша ерда ҳар бир уйни сотаётган ва олаётганларнинг бирортаси солиқ тўламайди, жаноб Парпиев, буни сиз яхши билишингиз керак, билмасангиз билиб қўйинг! Нимага сизлар таклиф бермайсизлар. Мен келсам, 4 марта келаман, аммо бир йилда 365 кун бор-ку, нимага талаб қилмайсизлар?”, - деди куюнчаклик билан давлат раҳбари.
Мавзуга оид
19:10 / 13.11.2024
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
08:10 / 12.11.2024
Ўзбекистонга Саудия компанияларининг қарийб 2,5 млрд долларлик инвестициялари жалб этилади
20:55 / 02.11.2024
Ўзбекистонда электр энергияси ва метан гази олиш учун 8 та чиқинди ёқиш заводи, 1 та чиқинди полигони қурилади
21:16 / 31.10.2024