БМТ фаластинлик 16 ёшли қиз бўйича Исроилга мурожаат қилди
БМТ Исроил ҳукумати ушбу мамлакат босқинчилиги билан кураш учун халқаро мукофотга лойиқ топилган 16 ёшли фаластинлик Аҳад ат-Темимийнинг ишини ҳарбий судда кўриб чиқмоқчи эканидан ташвишда. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.
«Одамларнинг ҳуқуқини ҳурмат қилиш керак. Биз болалар қўлга олинганидан жуда ташвишдамиз ҳамда ушбу масала бўйича позициямизни билдирдик», - дея айтиб ўтди БМТ матбуот котиби Стефан Дюжаррик.
Исроиллик ҳарбийлар фаластинлик 16 ёшли қиз Аҳад ат-Темимий ва унинг онаси Наримонни 19 декабрь куни қўлга олишди, бир кун ўтиб амакисининг қизи Нур ушланди. Аввалроқ, Исроил ҳарбий суди Аҳад ат-Темимий, унинг онаси ва амакисининг қизини ҳибсда сақлаш муддатини яна тўрт кунга узайтирди.
2012 йилда Аҳад Истанбулда, акаси қўлга олинганидан сўнг исроиллик ҳарбийлар билан кураши учун «Ханзала» мукофоти билан тақдирланганди. Қиз ўша пайтда Туркия бош вазири бўлган Ражаб Тоййиб Эрдўған билан ҳам учрашган.
Мавзуга оид
00:36
Россия БМТнинг Суданда ўт очишни тўхтатиш резолюциясига вето қўйди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024