Исроил Сурия ҳарбий объектларига ракета зарбалари берди – ОАВ
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия ҳарбий объектларига бир неча ракета зарбалари берди. Бу ҳақда РИА «Новости» Сурия армияси қўмондонлиги баёнотига таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари бир нечта ракетани тутиб олган ва Исроилнинг битта самолётига зарба берган. Бошқа ракеталар Сурия ҳарбий объектларидан бирининг яқинида қулаб, моддий зарар етказган.
«Исроилнинг душманлик кайфиятидаги авиацияси бугун соат 2:40да Ливан ҳудудидан Дамашқ вилоятидаги Ал-Кутайфа туманига қарата қатор ракеталар учирди. Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларимиз уларни тутиб олди ва самолётлардан бирига зарба беришнинг уддасидан чиқди», - дея хабар беришган армиядан.
Мавзуга оид
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024
Исроил зарбаси оқибатида «Ҳизбуллоҳ» матбуот котиби ҳалок бўлди
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024