Жамият | 12:40 / 09.01.2018
6277
4 дақиқада ўқилади

Railway Media орқали илғор реклама — тараққиёт ва юксалиш йўлидир

Фото: RailwayMedia

Маълумки, реклама — тараққиёт двигателидир. Товар ва хизматларни илгари суриш воситалари ҳақида авваллари аксарият инсонлар тўлиқ маълумотга эга бўлмаган. Шубҳасиз, реклама саноатнинг бошқа соҳалари каби ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисоди ўсишига ҳам салмоқли ҳисса қўшади. Ўзбекистон ҳам бундан истисно эмас.

Республикамизда барча мавжуд ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш дастури аллақачон сезиларли натижаларга эришди — давлатнинг иқтисодий вазияти анча яхшиланди, ишлаб чиқариш, саноатнинг турли соҳалари ва бошқа кўплаб компаниялар пайдо бўлди ва уларнинг барчаси омма эътиборига тушишни истайди.

Фото: RailwayMedia
Фото: RailwayMedia

Компания учун самара берадиган рекламанинг жойлаштириладиган ўрнини танлаш баъзида осон кечмайди: бозор таҳлилини амалга ошириш керак, компаниянинг мақсадли аудиториясини аниқлаш лозим ва реклама бериш усулини ҳал этиш даркор (савдо, имижли, маҳаллий ёки ижтимоий), қолаверса, пойтахтда реклама майдонларини танлаш имконияти бугунги кунда жуда кенг.

Биргина шаҳар доирасидан чиқиб, деярли барча аудиторияни эгаллаб олиш керак бўлса-чи? Имконсизми? Бу жуда осон! RailwayMedia реклама агентлиги ўз чегараларини қандай кенгайтиришни билади.

Миллий темир йўл компаниямизнинг расмий реклама агентлиги ҳисобланувчи RailwayMedia — бу республика темир йўл тармоғининг барча реклама майдонларини бошқариш имкониятига эга ташкилотдир — поездлар салонидаги видеорекламалар, плакатлар, лайтбокслар, вокзал ҳудуди ва темир йўл кассаларидаги мониторлар ва ҳоказо. Жумладан, Ўзбекистоннинг барча вокзаллари ва поездларида!

Фото: RailwayMedia
Фото: RailwayMedia
Фото: RailwayMedia

Расмий статистик маълумотларга кўра, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 2017 йилнинг дастлабки олти ойи давомида 10,9 миллион йўловчи ташиган. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 85 фоиз йўловчилар — савдони амалга ошириш қобилиятидаги одамлардир (30—50 ёш), уларнинг орасида кўплаб хорижлик фуқаролар ҳам мавжуд. Ушбу йўловчиларнинг поезддаги сафари бир неча соатдан бир неча суткани ташкил этади. Бу вақт давомида реклама хабари семплинг ёки очилувчи эшикдаги тартибли стикер бўладими — йўловчи у билан бир неча бор танишиб чиқади. Бу эса ўз навбатида бутун Ўзбекистон бўйлаб реклама хабарларини тарқатишга қодир жуда нозик, ижтимоий фаол аудиторияни ўзаро боғлайди.

Транспортлардаги реклама маркетологлар учун ўз маҳсулотларини, реклама хабарларини ва истеъмолчиларга тақдим қилаётган хизматлар ҳақида маълумотларни етказишнинг оптимал усули. Йўловчи бир манзилдан бошқа манзилга ҳаракатланаётган пайти поездлардаги реклама турли янгиликлардан хабардор қилиб, унинг қимматли вақтини мазмундор ўтказишга қодир.

RailwayMedia — инвестицияларнинг юқори даромадлилиги билан реклама майдонини кафолатли танлаш.

Фото: RailwayMedia
Фото: RailwayMedia

Ўз брендингизни эътиборли, эсда қоларли ва тўғри маънода кенг кўламли даражада осонлаштиринг. Бунда рекламани шунчаки «ишлайдиган» жойга — истеъмолчининг қаршисига жойлаштириш керак.

RailwayMedia — замонавий ишбилармонлар танлови!

Мурожаат учун телефон: +998(90) 357 – 57 - 00

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид