Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида жиноят содир этиб, яшириниб юрган фуқароларни қайтариш чоралари кўрилмоқда
Тошкент вилояти шаҳар-туманларида ИИБ, прокуратура ҳамда суд идоралари ҳамкорлигида жиноят содир этгач, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинлари иштирокида мулоқот ва учрашувлар бўлиб ўтди.
Мулоқотларда қидирувдаги шахсларнинг яқин оила аъзоларига республикада олиб борилаётган сиёсат, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги ислоҳотлар, давлат раҳбари томонидан қабул қилинган Афв тўғрисидаги фармон, Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган «Амнистия тўғрисида»ги қарор, жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар, «қамоқ» эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Қидирувдаги шахс агарда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яширинган бўлса, ҳеч қандай тўсқинликларсиз ватанига қайтиши, уларни соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш, адашиб бу йўлга кириб қолган фуқароларимизга қонуний енгилликлар бериш, фуқаролик паспорти йўқолган ёки амал қилиш муддати ўтган бўлса, консуллик элчихоналаридан ватанга қайтиш гувоҳномаларини расмийлаштириб беришда амалий ёрдам кўрсатилиши, оилавий, моддий аҳволи инобатга олиниши, ўз айбига чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган моддий зарарнинг 70 фоизи қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланмаслиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Йиғилишда иштирок этган қидирувдаги шахсларнинг оила аъзолари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишиб, қонуний тушунча олишди.
Мавзуга оид
12:07
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
08:22
110 минг доллар талаб қилган банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
19:49 / 07.02.2026
Тошкент вилоятида ноқонуний равишда тупроқ ва қум-шағал қазиган шахсларга чора кўрилди
20:43 / 03.02.2026