Жаҳон | 17:30 / 09.01.2018
10490
1 дақиқада ўқилади

Видео: Таиланд бош вазири журналистлар билан можаро келтириб чиқарди

Фото: AP

Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча (Prayuth Chan-ocha) матбуот анжуманига ўзининг картондан (қалин қоғоз) ясалган шаклини олиб келди. У буни журналистлар саволларига жавоб қайтармаслик учун қилган.

Чан-Оча матбуот вакилларининг олдига чиққан ва ҳукуматнинг аввалдан тайёрлаб қўйилган баёнотини ўқиб эшиттириб, қисқа брифингни ўтказган. Кейин у танаффус олди ва саҳнага ўзининг картонли шаклини олиб чиқиб қўйди. «Агарда сиз сиёсат ёки можаро ҳақида қандайдир савол бермоқчи бўлсангиз, шу йигитдан сўранг», - дея қўшимча қилиб ўтди бош вазир.

Би-би-си’нинг таъкидлашича, Таиланд ҳукумати 2017 йилнинг ноябрида умуммиллий сайловлар ўтказишни ваъда қилган, бироқ бу жараён мунтазам равишда ортга суриб келинди. Бош вазирга эса шу ҳақда, шунингдек қиролни ҳақорат қилувчилар ёки норозилик намойишларига чиқувчилар учун қамоқ муддатлари ҳақида савол беришлари мумкин эди.

Мавзуга оид