Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея КХДРга нисбатан санкцияларни енгиллаштирмоқчи
Жанубий Корея ТИВ расмий вакили Но Гю Докнинг маълум қилишича, мамлакат КХДРга нисбатан жорий этилган баъзи санкцияларни вақтинчалик тўхтатиб туришга тайёр. Бу шимолий кореялик спортчиларнинг Пёнчангдаги Олимпия ўйинларидаги иштирокини таъминлаш учун керак, деб хабар бермоқда ТАСС.
ТИВ вакили сўзларига кўра, Сеул КХДРнинг қатор расмий шахсларига мамлакатга кириш учун рухсат бериши ва бу борадаги тегишли тақиқни бекор қилиши мумкин.
«Сеул шу мақсадда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва бошқа манфаатдор мамлакатлар билан тегишли қадамларни кўриб чиқиши мумкин», - дея маълум қилган Но Гю Док.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР ва Жанубий Корея музокаралар давомида турли таклифлар билан алмашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
20:27 / 09.06.2026