Жаҳон | 22:30 / 10.01.2018
7345
2 дақиқада ўқилади

Boeing 2017 йилда рекорд натижа қайд қилди

АҚШнинг Boeing авиасозлик компанияси 2017 йил якунларига кўра, мижозларга 763 та самолёт етказиб берди. Бу натижа 2015 йилги рекорд натижадан биттага кўп бўлди. 

Boeing вакилларининг айтишича, компания бу борада бош рақобатчиси Airbus’ни қаторасига 6-йил ортда қолдирмоқда. Airbus ўз натижаларини кейинга ҳафтада эълон қилади. 

Бундан ташқари, Boeing ўтган йил 912 та самолётга буюртма олган. Компаниянинг 2017 йил охирига келиб буюртмалар портфели рекорд даражадаги 5 минг 864 та самолётни ташкил қилди. Бу эса компанияга яна 7 йиллик ишлаб чиқаришни таъминлайди.  

Жумладан, компаниянинг энг оммавий модели – тор фюзеляжли Boeing 737’га буюртмалар 2017 йилда 35 фоизга ошиб, 745 тага етган. Бу самолётлардан ҳар ой 47 дона ишлаб чиқарилган. 

Шу билан бирга кенг фюзеляжли Boeing 747’га буюртмалар 2016 йилги 28 донага нисбатан 2017 йилда 12 донага камайиб кетган. Бу эса АҚШ ва дунёдаги авиакомпаниялар тежамкор моделларга ўтаётгани билан боғланган.

 

Мавзуга оид