Авиачипталарни онлайн сотиш татбиқ қилингандан кейин 280 минг долларлик тушум олинди
“Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” МАК сайтида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг электрон тижорат тўлов модули билан интеграция амалга оширилиб, 2017 йил 10 ноябридан http://uzairways.com сайтида авиачипталарни онлайн сотиш йўлга қўйилган. Шу вақтдан бери амалга оширилган транзакциялар миқдори 500 дан ошиб кетди, бу эса 280 минг доллардан кўпроққа тенгдир.
Бугунги кунда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ва “Ипак йўли” банки интернет-эквайринг бўйича лицензияларга эга ва халқаро тўлов тизимлари билан сертификатлаштирилган ҳамда VISA халқаро тўлов тизими бўйича хизматлар кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бронлаш онлайн-хизматлари, эквайринг, харид қилинувчи хизматлар электрон тўлови ва бошқа онлайн-хизматлар ҳамда ўзининг кўп тилли сайтларини жорий қилувчи саёҳлик фаолияти субъектлари учун солиқ базасидан ахборот технологияларини татбиқ қилишга харажатларни истисно қилиш кўринишида солиқ имтиёзлари тақдим қилишни таклиф қилган.
Мавзуга оид
20:10 / 25.01.2022
Хитойда ўзбек маҳсулотларининг жонли эфирдаги савдоси ташкил этилди
10:40 / 25.03.2021
Таҳлилчилар Ўзбекистонда талаб юқори бўлган йўналишларга авиачипталар нархлари ўсиш суръатларини ҳисоблаб чиқди
20:08 / 03.08.2018
300 сомоний: «Tajik Air» Самарқандга авиачипталар нархини кескин туширди
20:00 / 28.04.2017