Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи авиакомпанияларни огоҳлантирди. Хусусан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилади.
Авиачипталарнинг сунъий етишмаслигини келтириб чиқарган авиакомпанияларга чора кўрилади. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Бугунги кунда тегишли вазирлик ва идоралар томонидан авиачипта нархларини барқарорлаштириш, ички йўналишларга тегишли “ҳаво эркинликлари” ва бошқа рағбатлантирувчи механизмлар асосида хусусий секторни, шу жумладан хорижий компанияларни жалб қилиш, маҳаллий ташувчиларга тенг шартларда субсидия бериш орқали маҳаллий йўналишларда аҳолига хизмат кўрсатиш кўламини ошириш чоралари кўриляпти”, дейилади хабарда.
Рақобат қўмитаси маҳаллий ва халқаро парвозларни амалга оширувчи йўловчи ташувчи компаниялар рақобатга ёки истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини билдирди.
Аввалроқ, хусусий авиакомпаниялар ҳам ички рейслар учун авиачипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия берилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:35 / 24.06.2026
Рақобат қўмитаси дори рекламаларидаги чалғитувчи иборалардан огоҳлантирди
00:05 / 21.06.2026
Рақобат қўмитаси 8 та илмий-амалий тиббиёт марказига нархларни мақбуллаштириш бўйича кўрсатма берди
10:00 / 16.06.2026
Ёқилғи нархи ошди, аммо бу асоссиз тарифлар учун баҳона эмас — Рақобат қўмитаси
23:17 / 07.06.2026