Ҳиндистонда аномал совуқлар сабабли бир кунда 40дан кўпроқ одам ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатида аномал совуқ ҳаво сабабли бир кунда 40дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда IANS ахборот агентлиги хабар берди. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги бошпанасизлар бўлган.
Охирги ҳафта ичида штатда рекорд даражадаги совуқ ҳаво қайд қилинди. Баъзи ҳудудларда ҳарорат 2,9-7,5 даражагача пасайган. Марказий иссиқлик таъминоти йўқ бўлган Ҳиндистон учун бу муаммодир. Бу ерда 5 январдан бошлаб совуқдан 143 киши ҳалок бўлган.
Ҳаво фронтлари учрашиши ва юқори намгарчилик қуюқ туман пайдо бўлишига олиб келган ва у штатдаги темир йўл ҳаракатини издан чиқарган. 10 январь эрталаби ҳолатига кўра, кўплаб ҳудудларда кўриш даражаси 15-20 метрдан ошмаган. Шу сабабли ўнлаб поездларни жўнатиш бекор қилинган ёки қолдирилган. Бундан ташқари, штатда туман сабабли бир нечта йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. ЙТҲлар оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлган.
Мактабларда машғулотлар бекор қилинган. Об-ҳаво мутахассисларининг прогнозига кўра, бундай об-ҳаво штатда яна 2 кун сақланиб қолади.
Мавзуга оид
16:43 / 17.11.2024
Ҳиндистон биринчи гипертовушли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди
16:50 / 16.11.2024
Ҳиндистонда ҳаво ифлосланиши кучайиб кетганидан Тож Маҳал кўринмай қолди
17:36 / 14.11.2024
Ҳиндистон халқаро аэропортида ҳавонинг ифлосланиши туфайли 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилди
19:27 / 13.11.2024