Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
0,04 сония. АҚШ разведкаси «Сан-Хуан» ҳақида янги маълумот эълон қилди
Фото: Martin Otero/Naval Base Mar del Plata
Аргентинанинг «Сан-Хуан» сув ости кемаси портлаш натижасида 40 миллисония давомида бутунлай майда бўлакларга бўлиниб кетган. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-денгиз разведкаси бошқармасининг (ONI) ҳисоботида маълум қилинган, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Портлаш кучи тротил эквивалентида олти тоннага тенг бўлган бўлиб, 400 метрлик чуқурликда юз берган.
«Сув ости кемаси корпуси 40 миллисония (0,04 сония)да бутунлай майда бўлакларга бўлиниб кетган», - дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, бу рақамлар ҳодисани онгли равишда қабул қилиш учун керакли бўлган минимал вақтдан икки баробарга кам ҳамда субмаринадаги денгизчилар жуда тез ва азоб-уқубатларсиз ҳалок бўлган.
«Сан-Хуан» сув ости кемаси 15 ноябрь куни изсиз ғойиб бўлганди, унинг бортида 44 киши бўлган.
Мавзуга оид
23:15 / 09.04.2026
Исроил Ливан билан музокаралар бошлашини эълон қилди
21:39 / 09.04.2026
АҚШ–Эрон сулҳи: Трампни тўхташга мажбур қилган асосий омил нима?
19:16 / 09.04.2026
Эронда АҚШ зарбалари бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони маълум қилинди
08:54 / 09.04.2026