Иқтисодиёт | 21:25 / 12.01.2018
13681
1 дақиқада ўқилади
2017 йилда Ўзбекистон экспорти ҳажми 13,9 миллиард долларни ташкил этди
Ўзбекистон 2017 йилда 13,9 миллиард долларлик товар ва хизматларни экспорт қилди. Бу эса 2016 йилдагига нисбатан 15,4 фоизлик ўсишни кўрсатади (11,1 миллиард доллар).
Ташқи савдо айланмасидаги ижобий сальдо 945,5 миллион доллардан ошди.
Шу билан бирга, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари жами 3,8 миллиард доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилган ва бу 2016 йилдагига нисбатан 19,9 фоизни ташкил қилади.
2017 йилда МДҲ мамлакатлари билан савдо ҳамкорлиги кенгайган. Хусусан, МДҲ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 17 фоизга ўсган (Россия билан 16,1 фоиз, Қозоғистон билан 15 фоиз, Қирғизистон билан 1,5 баравар).
Мавзуга оид
15:20 / 14.11.2024
Ўзбекистонда етиштирилган мева ва сабзавотлар Британия бозорига экспорт қилинади
12:50 / 04.11.2024
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Мўғулистонга экспорт қилинади
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
21:40 / 02.10.2024