Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2018 йилги Олимпиада натижалари бўйича прогноз берилди
Спорт соҳасида фаолият юритувчи хорижий мутахассислар ва таҳлилчилар 2018 йил қишки Олимпиаданинг натижалари, яъни қайси давлат қанча медални қўлга киритиши мумкинлиги борасида прогноз беришди ҳамда медаллар жадвалини эълон қилишди.
Эътиборлиси, рўйхатда Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан Олимпиадада иштирок этишдан четлатилган Россия терма жамоаси йўқ. Бироқ ХОҚ комиссияси Олимпиадада нейтрал байроқ остида иштирок эта олувчи россияликлар бўйича ҳукм чиқаргандан кейин, Россия жадвалда 6-ўринга қўйилади.
Мутахассисларнинг фикрича, якуний жадвал қуйидагича кўриниш олади.
1. Германия — 14 олтин медаль (умумий медаллар сони 40 та),
2. Норвегия — 14 олтин медаль (37),
3. АҚШ — 10 олтин медаль (29),
4. Франция — 9 олтин медаль (24),
5. Канада — 7 олтин медаль (33),
6. Жанубий Корея — 7 олтин медаль (10),
7. Нидерландия — 6 олтин медаль (18),
8. Австрия — 6 олтин медаль (15),
9. Хитой — 6 олтин медаль (9),
10. Япония — 4 олтин медаль (15).
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026