Жаҳон | 15:06 / 13.01.2018
5752
1 дақиқада ўқилади

Калифорния тарихидаги энг йирик ёнғиннинг тарқалиши тўхтатилди 

Фото: AFP

Калифорния штатининг замонавий тарихидаги майдони бўйича энг йирик табиий ёнғиннинг тарқалишига йўл қўйилмади. Бундан жума куни штат ўрмонларини ҳимоя қилиш ва ёнғинга қарши хизмат бошқармаси сайтида эълон қилинган маълумотлар дарак бермоқда.

Идорадан таъкидлашларича, “Томас” номли ёнғин 100 фоизга тўхтатилди, унинг майдони 1140 квадрат километрни ташкил қилган. Олов Вентура округида 4 декабрь куни пайдо бўлди. Бунинг сабаби ҳозирча аниқланмади.

“Томас” ёнғини туфайли камида икки киши ҳалок бўлди. Олов Вентура ҳамда Санта-Барбара округида умумий ҳисобда 1 мингта уйни йўқ қилди ёки уларга зарар етказди. Ёнғин тез тарқалгани туфайли минглаб инсонлар хавфсиз жойга кўчирилди, айни дамга келиб улардан баъзиларига уйларга қайтиш рухсат берилди.

Мавзуга оид