«Қўланса давлатлар учун узр сўрасин!» - Куба, Ҳаити ва Африка иттифоқи Трампга талаб қўйди
Африка иттифоқи мамлакатларининг БМТдаги элчилари Дональд Трамп сўзларидан дарғазаб эканликларини билдиришди. Қўшма Штатлар раҳбари Ҳаити, Сальвадор ва Африка давлатларини «қўланса» мамлакатлар деб атаганди. Шу билан бирга, Ҳаити, Куба ва Сальвадор вакиллари АҚШ президентидан бу борада узр сўрашни талаб қилди.
Африкалик элчиларнинг сўзларига кўра, Трампнинг баёноти «Африка халқлари ва қитъа мамлакатларининг обрўсига зарар етказишга доир тенденцияни давом эттиради». Улар президентдан узр сўраш ва ўз сўзларини рад этишни талаб қилишди, шунингдек давлат раҳбарини қоралаб чиққан америкаликларга миннатдорлик изҳор этишди.
Сальвадор президенти Санчес Сереннинг маълум қилишича, «бундай баёнотларга қарши чиқади», Куба ТИВ бу сўзларни «нафратга тўла» деб изоҳлаган бўлса, Ҳаити собиқ бош вазири уларни «умуман қабул қилиб бўлмайдиган» деб атади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон мамлакат президенти Дональд Трампнинг можароли сўзларини қоралаб чиққани хабар берилганди. Ҳиллари Клинтоннинг эслатишича, президентнинг сўзлари, жумладан Ҳаитига тегишли бўлган жойлари бу мамлакатда даҳшатли зилзила содир бўлган кунда айтилган. «Саккиз йил аввал рўй берган бу даҳшатли зилзила кунида Ҳаити халқи билан бирдам бўлишимиз ва Америка қўшниларига ёрдам кўрсатишга содиқлигини билдиришимиз керак эди. Бунинг ўрнига Трампнинг ирқчилик кайфиятидаги, ҳақоратли сўзларига тўқнаш келдик, улар унинг ўзи каби ташқи қиёфага эга бўлмаган барчага қарши қаратилганди», - дея ёзган Клинтон.
Мавзуга оид
23:57 / 14.11.2024
Ҳаитида бир кунда Американинг учта йўловчи самолёти ўққа тутилди
14:08 / 05.11.2024
Саҳрои Кабирни кўкаламзорлаштириш Ер иқлимига қандай таъсир қилади?
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
23:32 / 10.10.2024