Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида неча нафар масъул шахс ишдан олинди?
Фото: KUN.UZ
Президент Шавкат Мирзиёев 5-6 январь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи чоғида 2017 йилнинг IV – чораги учун маҳаллий бюджет даромадлари режаси ижросини таъминламаган туман (шаҳар) молия, солиқ органлари ва банк бошқарувчилари фаолиятига танқидий баҳо бериш бўйича топшириқ берган эди.
ЎзА’нинг ёзишича, давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, маҳаллий бюджет даромадлари режаси ижросини таъминламаган вилоятнинг 10 та туман (шаҳар) молия, солиқ ва банк раҳбарлари фаолияти танқидий ўрганиб чиқилди.
Ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилот фаолиятини самарали ташкил эта олмаган, юклатилган вазифа ва топшириқларни бажаришда масъулиятсизлик ва совуққонлик қилган 3 нафар молия бўлими мудири, 3 нафар банк бошқарувчиси ҳамда 5 нафар солиқ хизмати органи раҳбари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджетларга тушумларни тўлиқ таъминламаган 7 нафар молия бўлими мудири ҳамда 5 нафар солиқ хизмати раҳбарларига иш ҳақидан жарима қўлланилди ҳамда улар 2018 йил I - чораги якунига кўра фаолиятида жиддий ўзгариш қилмаган тақдирда эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши тўғрисида жиддий огоҳлантирилди.
Вакант иш ўринлари захирадаги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти кенгашининг тавсиясига асосан ёш мутахассислар билан тўлдирилди.
Давлат ва маҳаллий бюджет даромадлар режаси ижросини тизимли таъминлаш мақсадида Молия вазири ўринбосарлари ва Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари ҳамда марказий аппаратнинг бошқарма бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига масъул этиб бириктирилди.
Мавзуга оид
07:34 / 05.05.2026
Угом дарёси давлат гидрологик табиат ёдгорлиги деб эълон қилинди
10:57 / 27.04.2026
Ангренга киришда юк машинаси 4 та енгил машинани уриб кетди, қурбонлар ва ярадорлар бор
13:45 / 26.04.2026
Тошкент вилоятида тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган ФВБ бошлиғи ушланди
13:51 / 24.04.2026