Artel корхонаси Ўзбекистон фуқароларини Ватан Ҳимоячилари Куни билан табриклайди
Ватан – бу туғилиб ўсган еримиз, ўзимизни таниб, улғайган, илм олган, меҳр-муҳаббат ва ҳикматни таниган масканимиздир. Бу бизнинг ва яқинларимизнинг ҳаётига маъно бахш этадиган ер, аждодларимиздан қолган мерос ва азиз хотирадир. Ҳар биримиз учун Ватан равнақи улуғ саодат ва энг катта неъмат, унинг тараққиёти ва тинч-тотувлиги эса ҳар бир фуқаро учун улкан бахт.
Artel Корхонаси Ватанимиз равнақи йўлида хизмат қилган ва хизмат қилаётган ҳарбийлар ҳамда юртимизнинг ҳар бир ўғлонини Ватан Ҳимоячилари Куни билан чин дилдан табриклайди. Ўз юртини ҳимоя қилиш ва унинг тараққиётида фаол қатнашиш ҳар бир эркак киши учун шон-шараф ва муқаддас фарздир! Ҳурматли ҳарбийлар, айнан Сиз туфайли Ўзбекистонимиз осмони мусаффо, юртимиз эса тинч ва тотув. Юртимизда Сиздек ўғлонларимиз борлиги туфайлигина мамлакатимиз мустақил, ҳудудимиз эса яхлитдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти, олий Бош қўмондонимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, хақиқий ватанпарварлик мактабига айлангани, ҳеч шубҳасиз, шу йўлда эришган енг катта ютуғимиздир. Бу ҳақиқатни юртимиздаги барча ота-оналар, бутун халқимиз ғурур билан, миннатдорчилик билан эътироф етмоқда. Ҳозирги кунда оналар ўз фарзандларини армияга кўзда ёш, юракда хавотир билан эмас, балки менинг ўғлим ҳақиқий Ватан Ҳимоячиси бўлади, деб, юксак ишонч ва фахр туйғуси билан кузатмоқда”.
Ҳурматли юртдошлар, шундай қутлуғ айёмда Artel корхонаси Барчангизга соғлиқ, оилаларингизга бахт-у саодат, тинчлик-тотувлик, ишларингизга эса омад тилайди. Юртимиз тинч, осмонимиз эса доимо мусаффо бўлсин!
Artel Facebook
Artel Instagram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:17 / 28.02.2024
Artel 2026 йил якунига қадар Суперлига титул ҳомийсига айланди
16:22 / 06.02.2024
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: “Биз импортга ҳар қандай чеклов қўйишга қаршимиз, у бизга зарар”
21:55 / 23.01.2024
Очиқ мулоқот: Маиший техникачилар ва Отабек Бакиров баҳси
17:40 / 12.10.2022