АҚШ курдлар армиясини тузиши ҳақидаги хабарлар фонида Туркия ҳарбийларини Сурия чегарасига кўчирмоқда
Туркия ҳарбий техникасини Сурия билан чегара ҳудудига кўчиришни давом эттирмоқда. Бу АҚШнинг Сурия шимолидаги курдларни қуроллантириши ҳақидаги баёнотидан кейин амалга оширилмоқда.
Анадўлу агентлиги маълумотига кўра, Туркиянинг чегарадаги вилояти Хатайнинг Райҳонли туманига 24та ҳарбий техника йўлланган. Агентликнинг қайд этишича, туркиялик ҳарбий хизматчилар туну кун Суриянинг Африн туманини кузатиб туришибди. Якшанба куни ҳам Туркия Сурия билан чегара ҳудудига ҳарбий техникалар, жумладан, 5та танк жўнатганди.
14 январь куни Ироқ ва Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция таркибидаги Inherent Resolve амалиёти штаби раҳбари, полковник Томас Вил АҚШ Сурия чегарасида хавфсизлик шароитларини яратишни мақсад қилгани ҳақида маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳудудда тинчликни таъминлаш учун ташкил қилинадиган ташкилот ҳарбийлари сони 30 минг кишини ташкил қилади.
Шу куни Туркия ТИВ америкаликларнинг бу ташаббусини қоралаб чиқди. Анқара Суриянинг Африн туманига жиддий эътибор қаратмоқда. Кейинги вақтларда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бир неча марта Афринда ҳарбий амалиёт ўтказилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Бундан аввалроқ Ражаб Эрдўған Сурияда «исталган дақиқада» ҳарбий амалиёт бошлаш билан таҳдид қилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
21:46 / 30.10.2024
Эрдўған курдларни «Туркия асрини» биргаликда қуришга чақирди
08:30 / 24.10.2024
Туркия Курдистон ишчилар партиясининг Сурия ва Ироқдаги объектларига зарба берди
15:50 / 17.10.2024