Спорт | 18:11 / 15.01.2018
5905
1 дақиқада ўқилади

Денис Истомин Australian Open мусобақасини ғалаба билан бошлади

Фото: Australian Open

Мельбурн шаҳрида теннис бўйича «Катта дубулға» таснифига кирувчи Australian Open  турнири старт олди. АТР рейтингида 56-ўринда бораётган Денис Истомин турнирнинг биринчи раундини муваффақиятли ўтказди.

Ўзбекистонлик теннисчи биринчи даврада франциялик АТР рейтингида 81-ўринда бораётган Пьер-Ҳюз Эрберга қарши кортга чиқиб рақибини тўрт сет якунига кўра, 6:2, 6:1, 5:7, 7:6 (тайбрейкда 7:3) ҳисобларида мағлуб этди ва иккинчи даврага йўлланма олди.

Иккинчи даврада Денис Истоминга АТР рейтингида 50-ўринни банд этиб турган 23 ёшли британиялик теннисчиси Кайл Эдмунд рақиблик қилади. Маълумот учун, Кайл турнирнинг биринчи даврасида мусобақанинг 11-тартиб рақамли теннисчиси, дунёнинг етакчи теннисчиларидан бири жанубий африкалик Кевин Андерсонни беш сетда 6:7 (4:7), 6:3, 3:6, 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлуб этиб сенсация қайд этган.

Денис Истоминнинг биринчи раундаги муваффақиятли ўйини асосий вазиятларини қуйида томоша қилишингиз мумкин:

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид