Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қатар ҳарбий самолётлари БААнинг яна бир йўловчи самолётини таъқиб қилди
Қатарнинг қирувчи самолётлари БААнинг Баҳрайнда қўниши керак бўлган яна бир йўловчи самолётини таъқиб қилди. Бу ҳақда БААнинг фуқаролик авиацияси бош бошқармаси маълум қилди.
“Қатар ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолёти БААнинг фуқаролик самолётини Баҳрайн халқаро аэропортига қўниш вақтида таъқиб қилди. Қатар бу ҳаракатлари билан минтақадаги фуқаролик авиацияси хавфсизлигини хавф остига қўймоқда”, деб айтилган бошқарма хабарида. Таъкидланишича, йўловчи самолёти “мунтазам, аввалдан режалаштирилган ва маълум йўналиш” бўйича ҳаракатланган ва “барча зарур ҳужжатлар”га эга бўлган. Бошқармада бундай ҳодисаларга БАА, жумладан Халқаро фуқаролик авиацияси ташкилоти ва бошқа ташкилотлар томондан қаршилик кўрсатиш бўйича “қонуний чоралар” кўриб чиқилаётгани таъкидлаб ўтилди.
Аввалроқ 15 январда БААнинг фуқаролик авиацияси бош бошқармаси Қатар ҳарбий самолётлари Баҳрайн пойтахти Манамага рейс амалга ошираётган йўловчи самолётини таъқиб қилганини маълум қилган ва буни “халқаро келишувларнинг қўпол бузилиши” деб атаган. Қатар ташқи ишлар вазирлиги БААнинг барча айбловларини рад этган.
2017 йил ёзида Саудия Арабистони, БАА, Баҳрайн ва Миср Қатарни террорчиликни қўллаб-қувватлаш ва ўзларининг ички ишларига аралашувда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узишга қарор қилишган.
Мавзуга оид
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026