Спорт | 17:25 / 15.01.2018
11002
1 дақиқада ўқилади

UFC жангчиси бўлган қиз қўлини синдириб олди ва яна 10 дақиқа кураш олиб борди

UFC жангчиси бўлган қиз - Пейж Ванзант Жессика Роуз-Кларк билан 57 килограммгача вазн тоифасидаги баҳс вақтида рақибига айланиб туриб зарба берди ҳамда қўлини синдириб олди.

Жароҳат олганига қарамай, Ванзант жангни тўхтатишдан бош тортди ҳамда охиригача сабр қилиб, фақатгина чап қўли ва оёқлари билан зарбалар берди.

Қиз ҳакамлар қарорига кўра Кларкка мағлуб бўлган, деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC Конор Макгрегордан енгил вазнда чемпион унвонини олиб қўймоқчи экани хабар қилинганди.

Мавзуга оид