Жиззахда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича янгича усул жорий этилмоқда
Жиззах вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш юзасидан янгича усулдаги тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Жиззахдан «Kun.uz» мухбири Акмал Бинокулов хабар бермоқда.
Хусусан, вилоят ҳудудининг серқатнов йўл ёқаларига ва фуқаролар кўп тўпланадиган жойларга вилоят ҳудудидаги мунтазам ЙПХ масканларига ва Жиззах шаҳар ҳудудига ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган ходимлар томонидан 5000дан зиёд ҳайдовчиларга «Ҳайдовчи шошилма, сени уйда оиланг кутмоқда» шиори остида тайёрланган буклетлар тарқатилди. Серқатнов йўл ёқаларида жойлашган таълим муассасалари олдида ўқувчи ёшларнинг дарс машғулотларига келиш ва кетиш вақтларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳайдовчиларни огоҳликка даъват этиш мақсадида «Тарғибот автомашинаси» ва кўнгилли ёшлардан иборат гуруҳлар тузилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ҳайдовчиларни огоҳликка чорлаш мақсадида вилоят ҳудудидаги мавжуд енгил турдаги йўловчи ташувчи транспорт воситаларига «Пиёдалар йўлкасида фарзандингиз», «Ҳайдовчи пиёдани ҳурмат қил», «Маст ҳолатда транспорт бошқарма», «Болаларни асрайлик», «Ҳайдовчи тезликни оширма» шиори остидаги паннолар ўрнатилди.
Вилоят ҳудудида йўловчи ташувчи фаолият билан шуғулланувчи автокорхоналарга тегишли бўлган йўловчи ташувчи автобусларнинг салонига пиёдаларни огоҳликка даъват этувчи «Эринчоқлигингиз сабабли ҳаётингизни хавф остига қўйманг», «Пиёда сифатида ҳаракат маданиятига қатъий амал қилинг», «Доимо пиёдалар йўлкасидан ҳаракатланинг», «Йўлни кесиб ўтаётганда хаёлни чалғитувчи воситалардан фойдаланманг», «Ҳамиша йўлни автобуснинг орқа томонидан кесиб ўтинг» шиори остидаги паннолар ишлаб чиқилиб ўрнатилди.
Соҳа ходимлари томонидан бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024