Иқтисодиёт | 23:11 / 16.01.2018
7640
2 дақиқада ўқилади

Apple ўз ходимларига "Макдоналдс"нинг умумий  даромадидан кўпроқ пул тўлаши маълум бўлди

Фото: Getty Images

Купертинолик компания ўзининг iOS учун иловалар ишлаб чиқарувчи ходимларига "Макдоналдс" бутун дунё бўйлаб ишлаб топадиган пулидан кўпроқ маош тўлайди. BGR нашри Apple'нинг 2017 йилги молиявий ҳисоботини таҳлил қилиб, шундай хулосага келди. 

Apple ҳисоботига кўра, компания 2017 йилда iPhone ва iPad учун иловалар ишлаб чиқарувчиларига 26,5 миллиард доллар тўлаган. Манбага кўра, бу "Макдоналдс"нинг йил бўйи бутун дунёдан ишлаб топган умумий даромадидан ҳам кўпдир. Fortune рейтингига ишонадиган бўлсак, 2017 йилда фастфуд тармоғининг даромади 24,6 миллиард долларни ташкил қилган. 

2016 йилда купертиноликлар ўзининг иловалар ишлаб чиқарувчиларига "атиги" 20,3 миллиард доллар тўлашган, бу 2017 йилда уларнинг даромади ошганидан далолат беради. Баъзи маълумотларга кўра, App Store тарихида (2008 йилдан бери) компания ўз ишлаб чиқарувчиларига 86 миллиард доллардан ортиқ пул тўлаган.

Таъкидланишича, Apple ишлаб чиқарувчи даромадининг 30 фоизга яқинини ўзига олиб қолади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, купертиноликлар 2017 йилда фақат иловалар сотувининг ўзидан 37,8 миллиард доллар ишлашган.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид