Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдан Барселонага авиақатнов қачондан бошланиши аниқ бўлди
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси 2018 йилнинг 24 май кунидан эътиборан Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйлаб Испанияга мунтазам рейсларни йўлга қўя бошлайди. Бу ҳақида миллий ташувчи матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент-Барселона-Тошкент йўналиши бўйича рейслар ҳар ҳафтанинг пайшанба кунлари қатор қулайликларга эга Boeing самолётларида амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
- HY-259 рейси. Тошкентдан парвоз қилиш вақти - 03:10, Барселонага қўниш вақти - 08:05.
- HY-260 рейси. Барселонадан парвоз қилиш вақти - 09:45, Тошкентга қўниш вақти - 19:50.
Барча пунктларда маҳаллий вақт кўрсатилган.
Авиачипталарни барча сотув пунктларида ва www.uzairways.com сайтида онлайн харид қилишингиз мумкин.
Мавзуга оид
20:37 / 16.05.2026
Левандовски «Барселона»ни тарк этишини эълон қилди
02:34 / 11.05.2026
"Барселона" "Реал" билан ўйинда Испания чемпионига айланди. Бунақаси илк бор рўй берди
20:32 / 10.05.2026
“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди
11:26 / 03.05.2026