Ўзбекистон | 02:35 / 17.01.2018
36813
2 дақиқада ўқилади

2017 йил Ўзбекистонда болалар ўлими ошди. Эркаклар эса кўпроқ вафот этмоқда

Фото: Fotolia

2017 йилда 161,5 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 5,0 промиллени ташкил этди. Шундан, аёллар ўлими 73,5 минг нафар, эркакларники эса 88,0 минг нафар ни қайд этади.

Давлат Статистика қўмитаси тарқатган маълумотга кўра, 2016 йилнинг мос даврига нисбатан Ўзбекистонда аҳоли ўлими 0,1 промиллега ошди (2016 йилда 4,9 промилле бўлган).

Маълум қилинишича, ўлим коэффициенти 2016 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли даражада ўсиши Андижон (5,1 промилледан 5,4 промиллега), Жиззах (4,2 промилледан 4,4 промиллега), Қашқадарё (4,1 промилледан 4,3 промиллега), Наманган (4,7 промилледан 4,9 промиллега), Сурхондарё (4,3 промилледан 4,5 промиллега) ва Фарғона (4,8 промилледан 5,0 промиллега) вилоятларида кузатилди.

Жами вафот этганларнинг 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ёшдагиларга (2016 йилда 8,0 фоизи), 27,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга (2016 йилда 28,5 фози), 64,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2016 йилда 63,5 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. 2017 йилда вафот этганлар сони 2016 йилга нисбатан 6,7 минг кишига ўсиб, уларнинг асосий қисми, яъни 74,6 фоизини 60 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ташкил этган.

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болаларнинг 56,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,9 фоизи туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,7 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган.

Мавзуга оид